Жанубий кореялик актриса Ли Ёнг Э Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 15 январь куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб ва Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ҳамкорлигида «Ўзбек дипломатиясининг янги воқеълиги: Бурч, масъулият ва вазифалар» мавзусидаги анжуманда хабар берди.






