Американинг Айова штатида лама кўпайтириш билан шуғулланувчи Арон Шульц исмли фермер Корица лақабли ламанинг оғзидан “олов пуркаётганлиги”ни видеога олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, видеони томоша қилганлар Шульцни монтаж қилганликда гумон қилишди, аммо у бу реал воқелик эканлиги, ҳеч қандай фирибгарликлар бўлмаганлигини маълум қилди.
Ламанинг эгаси совуқ ҳаво туфайли оптик иллюзия рўй берганлигини билдирди. У ламани видеога олаётганда ҳаво Цельсий бўйича минус етти даража бўлган. Ҳайвон нафас олаётганда оғзидан чиққан буғ қуёшнинг илк нурлари остида товланиб, “олов” рангга кирган.






