1

Зоҳиршоҳ Жўраев отасидан дуо олди

ШОУ-БИЗНЕС 15.04.2014, 12:36
Зоҳиршоҳ Жўраев отасидан дуо олди

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ўз хонадонида таниқли санъаткорлар, санъат ва маданият вакиллари иштирокида кечган маросимда кичик ўғли, ёш хонанда Зоҳиршоҳ Жўраевга устоз сифатида дуо берди.

Тадбирда Шерали Жўраев сўзга чиқиб, ўғлига дуо бераркан, эл-юртга сидқидилдан, ҳалол хизмат қилишини тилади. Анжуманда йиғилган нуроний оқсоқоллар, таниқли уламолар ҳам Зоҳиршоҳга фотиҳа беришди.

Зоҳиршоҳ ҳам сўзга чиқиб, отасига ҳар жиҳатдан муносиб фарзанд ва шогирд бўлиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини билдирди.

Анжуманда ота-ўғил санъаткорлар ижросидаги қўшиқлар йиғилганларни хушнуд этди. Айниқса, бир пайтлар Шерали Жўраев ўз падари бузрукворига атаб айтган “Отам” қўшиғини маҳорат билан ижро этган Зоҳиршоҳни давра аҳли гулдирос қарсаклар билан олқишлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1