1

Жанубий Кореяда бортида мактаб ўқувчилари бўлган кема чўкмоқда (янгиланди)

ДУНЁ 16.04.2014, 10:06
Жанубий Кореяда бортида мактаб ўқувчилари бўлган кема чўкмоқда (янгиланди)

Жанубий Корея соҳилларида ҳалокатга учраган кемадан 338 нафар йўловчи қутқариб олинди. Бу ҳақда Рейтер ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кема бортида 450 нафар йўловчи ҳамда экипаж аъзолари бўлган. Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Йўловчилардан 320 нафари мактаб ўқувчиларидир. Улар Чеджудо оролига сайёҳат учун йўл олишган эди.  Соҳил қўриқлаш хизмати одамларни қутқариш учун воқеа жойига вертолёт ҳамда патруль катерларини юборган.

Кема Инчхон портини сешанба куни тарк этган ва бугун Чеджудо оролига келиши керак эди. Йўловчи кема маҳаллий вақт билан 08:58 да ҳалокат ҳақида сигнал жўнатган. Ҳозирда кема Пенпундо оролидан 20 км узоқликда бўлиб турибди.  

10:00. Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Корея республикаси президенти Пак Кин Хе барча куч ва воситаларни ҳалокатга учраган кема йўловчилари ва экипаж аъзоларини қутқаришга жалб қилишни буюрди. Ренхап нашрининг хабар беришича, ҳозирга келиб воқеа жойида бир кишининг жасади топилган.

11:10. РИА ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳалокатга учраган кеманинг 370 нафар йўловчиси қутқарилган,  3 кишининг жасади топилган, 107 кишининг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1