АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёевнинг қизи янги вазирликда ишламоқда

'Шавкат Мирзиёевнинг қизи янги вазирликда ишламоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги тизимида иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вазирлик расмиий сайтида хабар берилган. Сайтда вазирликнинг ташкилий тузилмаси, раҳбар шахслари, шунингдек, мактабгача таълим соҳасидаги сўнгги янгиликлар ҳақида ахборот берилган.

Шаҳноза Шавкатовна бошқармада Елена Теннинг ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. Мазкур бошқарма давлат, нодавлат ва муқобил кўринишдаги болалар боғчалари фаолиятини ташкил этиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 сентябрдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган. Агриппина Шин вазирлик раҳбари этиб тайинланган.

Маълумот учун, Шаҳноза Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизидир.

Бошқа янгиликлар