Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра ташкил этилган махсус Ҳукумат комиссияси автобус ёниши натижасида 52 нафар фуқаролар ҳалок бўлиши ва 5 нафари жабрланиши билан боғлиқ вазият юзасидан 2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг бортида Тошкент шаҳридан Оқтўбе шаҳрига (Қозоғистон) учиб кетди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Оқтўбе вилоятига учиб кетган гуруҳ таркибига ташқи ишлар вазирлиги, фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа идораларнинг вакиллари киритилган.
Аввал хабар берганимиздек, Махсус Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон вакиллари билан ҳамкорликда содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, Ўзбекистон фуқароларининг шахсини аниқлаш вазифалари топширилди.
Шунингдек, комиссияга ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Ватанига олиб келиш, уларнинг оиласига барча зарур бўлган ёрдамни кўрсатиш вазифаси юклатилди.
19.01.2018 09:42
Ҳукумат комиссияси Қозоғистонга учиб кетди






