Ёниб кетган автобус салони ичидан ҳалок бўлган фуқароларнинг таналарини олиб чиқиш ишлари давом этмоқда, айни вақтгача 44 киши жасади олиб чиқилган, деб хабар қилди Ақтўбеда ўтган брифингда Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев.
Йўловчилар шахси аниқланмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон фуқаролари бўлган. Ҳайдовчи жон сақлаб қолган. У авария қисқа ўт чатнаши туфайли содир бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берган. Юз берган ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Тургумбаевнинг сўзларига кўра, ёнғин автомашина салонида бўлгани туфайли таналар таниб бўлмас даражага келиб қолган. Шу боис, уларни айни вақтда Ақтўбе шаҳридаги моргга олиб келиб, 19 январ куни шахсини аниқлаш ва таниб олиш ишлари бошлаб юборилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондан Россияга йўл олган автобусда юз берган ёнғин jқибатида 52 киши ҳалоқ бўлди, беш нафар киши жабрланган.






