АсосийDunyo

Хитойлик аёл гапига қулоқ солмаган ўғлини скутернинг орқасига боғлаб шаҳар бўйлаб сазойи қилди

'Хитойлик аёл гапига қулоқ солмаган ўғлини  скутернинг орқасига боғлаб шаҳар бўйлаб сазойи қилди'ning rasmi

Хитойнинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган Юньнань провинциясида яшайдиган аёл безорилик қилиб, гапига қулоқ солмаган ўғлини скутернинг орқасига боғлаб, шаҳар бўйлаб сазойи қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Аёлнинг айтишича, у ўғлини тарбиялаш мақасадида икки-уч кундан бери транспорт воситасининг орқасига қўлини боғлаган ҳолда шаҳар айлантириб юрган. Мазкур ҳолатни томошаталаб одамлар видеога ҳам олишган.

Унда боланинг юришни истамай, ерга ётиб олиб йиғлаётганлигини кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари аёлни кескин танқид қилиб, боланинг руҳий ҳолати бузилганлигини қизғин муҳокама этишди.

    Бошқа янгиликлар