АсосийDunyo

Москвада “пул дарахти” гуллади

'Москвада “пул дарахти” гуллади'ning rasmi

Жанубий Африкада ўсувчи “пул дарахти” деб номланувчи ўсимлик Москвадаги МДУ нинг “Аптека томорқаси” ботаника боғида гуллади, деб хабар берди Moslenta.ru нашри.

Мазкур дарахтнинг қишда гуллаши жуда ноёб ҳодисадир. “Пул дарахти” бундан ташқари, дўстлик ва омад дарахти ҳам деб юритилади. Унга кўп миқдорда ёруғлик керак, у ўзидан-ўзи гуллайвермайди.

Даос фэншуй амалиётига кўра, “пул дарахти”нинг гуллаши катта омад ва даромад олиб келади. Бу ноёб ҳодисани томоша қилиш учун москваликлар ботаника боғига ташриф буюришмоқда.

    Бошқа янгиликлар