АсосийDunyo

Британиялик эркак устига 95 килограммли бола йиқилгандан кейин туристик компанияни судга берди

'Британиялик эркак устига 95 килограммли бола йиқилгандан кейин туристик компанияни судга берди'ning rasmi

Испанияда дам олаётган британиялик эркак устига 95 килограммли бола йиқилгандан сўнг, саёҳатни ташкил этган туристик компанияни судга берди, деб хабар қилди lenta.ru нашри.

Воқеа 2017 йилнинг июнь ойида рўй берган эди. 44 ёшли Грэм Хайд (Graham Hyde) рафиқаси ва 8 ёшли қизи билан тўйлари бўлган санани нишонлаш учун Барселона шаҳрига саёҳат қилишган эди. Улар аквапаркда дам олишаётганда бассейнга сакрамоқчи бўлган бола Хайднинг устига қулаган.

Кучли зарбадан Хайднинг орқа мияси чайқалган. Шундан кейин у бўйнига махсус фиксатор тақиб юришга мажбур бўлган. Хайд ҳамон олган тан жароҳатида азият чекмоқда. Шу тариқа яхши ният билан амалга оширилган саёҳат кутилган антижани бермаган. Бўлиб ўтган воқеада Хайд болани эмас, туристик фирмани айбламоқда. “Таътилим кўнгилхиралик билан якунланди, компания эса ҳамон ўз айбини тан олмаяпти. Ҳеч бўлмаганда узр сўрашса бўларди”, деди Хайд.

Хайднинг адвокати Магдалена Кнезнинг айтишича, аквапарк ёнида ҳеч қандай огоҳлантирувчи белги қўйилмаган. Бу эса турли муаммоларни келтириб чиқарар экан.

    Бошқа янгиликлар