Хитойнинг Сичуань провинциясидаги коллеж ўқитувчиларидан бири имтиҳон тестида талабаларга фотосуратларини намойиш қилиб, ўзини таниб олишларини ва исмини ёзишларини талаб қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Ўқитувчи кўп дарс қолдирган талабаларни шу усул билан жазоламоқчи бўлди. У мазкур усул орқали талабаларнинг ўқишга бўлган муносабатини ҳам аниқламоқчи бўлган. Бундай ноанъанавий усул илк бора қўлланган.
Имтиҳонда иштирок этган талабалар ўқитувчининг бундай имтиҳон олишини ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама этишди. Уларнинг баъзилари бундай имтиҳон топшириш қизиқарли ва осон бўлганлигини билдирган бўлса, баъзилар уни “ахмоқгарчилик” деб атаган.






