Австралияда очиқ денгизда чўкаётган икк нафар ўсмир дрон (учувчисиз учадиган самолёт) ёрдамида қутқариб қолинди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Бу илк маротаба дрон ёрдамида одамларни қутқариш амалиёти бўлди. Қутқарувчилар акула ҳужумига қарши дастур доирасида синовлар ўтказишга тайёрланишаётганда, чўкаётган серфингчилар ҳақида сигнал келиб тушди. Шундан кейин қутқарувчилар чўкаётганларни қутқариш дрон ёрдамида махсус қутқарув воситаларини юборишди.
Қутқарув операцияси дронга маҳкамланган камера ёрдамида суратга олинди. Унда дроннинг болларга махсус қутқарув воситаларини ташлаётганлигини кўриш мумкин.






