АсосийJamiyat

Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказининг илк қалдирғочлари кутиб олинди

'Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказининг илк қалдирғочлари кутиб олинди'ning rasmi

Термиз халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг илк қалдирғочлари давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талаба-ёшлар иштирокида тантанали кутиб олинди.

Термиз туманида барпо этилган таълим марказида қўшни давлат ёшларининг ўзлари танлаган касб бўйича ўқиб, изланиши ва етук мутахассис бўлиб улғайиши учун барча замонавий шароит яратилган. Аудитория ва лабораториялар замонавий таълим стандартлари асосида жиҳозланган. Барча қулайликларга эга ётоқхона барпо этилган.

Афғонистондан келган талаба-ёшлар шу куни Термиз шаҳридаги Ҳаким ат-Термизий мажмуасини зиёрат қилди. Минтақада ягона бўлган Термиз археология музейида бўлди.

— Ўтган йили коллежни тугатдим, — дейди Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори Шариф шаҳридан келган Саидғулом Сахий. — Ўзбек тили ва адабиёти бўйича олий маълумотли мутахассис бўлиб, келгусида ўз юртимизда болаларга шу тилни ўргатишни мақсад қилиб олганман. Бу шаҳар бизда дастлабки кунданоқ катта таассурот ўйғотди. Айниқса, тарихий обидалар ва бой қадимий меросга эга музейни томоша қилиб, Ўзбекистон ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдик.

    Бошқа янгиликлар