АсосийDunyo

65 минг киши кучли шамол туфайли электр энергиясиз қолди

'65 минг киши кучли шамол туфайли электр энергиясиз қолди'ning rasmi

Канаданинг Британия Колумбия провинциясида юзага келган ноқулай об-ҳаво 65 мингга яқин кишини электр энергиясидан маҳрум қилди, дея хабар бермоқда vesti.ru.

Кучли шамол электр узатиш тизимининг узилишига олиб келган. Бундан ҳудуднинг жанубий қисмидаги аҳоли, айниқса, Ванкувер оролида яшовчилар жабр кўрди. Айни пайтда электр энергиясини узатишни тиклаш ишлари олиб борилмоқда, лекин бу жараён қачон якунланиши маълум эмас.

Канада провинциясининг бу ҳудудида шамолнинг тезлиги сониясига 22 метрга етди, дея хабар берди Миллий метеорбюро.

    Бошқа янгиликлар