1

Афғонистонда жангарилар беш юлдузли меҳмонхонага ҳужум қилди

ДУНЁ 22.01.2018, 14:28
Афғонистонда жангарилар беш юлдузли меҳмонхонага ҳужум қилди

Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида жойлашган беш юлдузли Intercontinental меҳмонхонасига террорчилар ҳужум қилиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди Lenta.ru нашри.

Баъзи бир манбаларнинг хабар беришича, терактда 43 киши ҳалок бўлган. 20 январь куни қуролли террорчилар меҳмонхонага ҳужум уюштирди. Уларга қарши ҳужум 17 соат давом этди. Кечаси билан меҳмонхонадан отишма ва портлаш овозлари эшитилиб турди. Мамлакат ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ҳужум қилган террорчилар 6 киши бўлган. Ҳодиса юзасидан масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз бўйнига олди.

Теракт вақтида меҳмонхонада ахборот технологияларига бағишланган анжуман ва иккита тўй маросими ўтказилаётган бўлган. Меҳмонхона қўриқчилари 129 кишини, шу жумладан 41 нафар чет эл фуқароларини эвакуация қилишга муваффақ бўлишган.

Бу мазкур меҳмонхонадаги илк теракт эмас. 2011 йилда бўлган ҳужумда 12 киши ҳалок бўлган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1