1

Қозоғистонда 40 даража совуқ туфайли мактаблардаги дарслар бекор қилинди

ДУНЁ 22.01.2018, 15:09
Қозоғистонда 40 даража совуқ туфайли мактаблардаги дарслар бекор қилинди

Қозоғистоннинг қатор вилоятларида жуда кучли совуқ ҳарорат туфайли 22 январь куни мактаблардаги дарслар бекор қилинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz. маълум қилди.

Хусусан, Павлодардаги мактабларда 1-11-синфлар, шунингдек, шаҳар коллежларида таҳсил олаётган биринчи босқичдаги талабалар учун машғулотлар бекор қилинди. Бундан ташқари, Павлодар вилоятидаги барча мактаблар ва коллежларнинг биринчи босқичларида дарслар ўтказилмади.

Минтақада ҳаво ҳарорати 40 даража совуққа тушди. Вилоятда кучли совуқ туфайли 22-26 январь кунлари пўртана ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Минтақада барча йўналишлар бўйича йўллар ёпиб қўйилган.

Шимолий-Қозоғистон вилоятида 22 январь куни 1-11-синфлар ўқувчилари учун мактаблардаги дарслар бекор бўлди. Маҳаллий фавқулодда вазиятлар департаментидан хабар қилишларича, душанба куни вилоят ҳудудида 30 даража совуқ бўлиши кутилган.

Ақмолинск вилоятидаги мактабларда ҳам 22 январь куни кучли совуқ туфайли 1-11-синфлардаги машғулотлар бекор қилинди.

Остонада мактабларнинг 1-11-синф ўқувчилари ва коллежларнинг биринчи сменадаги 1-2 босқичлари талабаларига жавоб берилган.

Кўстанайда биринчи сменадаги 9-синфгача бўлган ўқувчиларга рухсат берилди, деб хабар қилмоқда "Алау".

Семееда об-ҳаво шароити туфайли барча мактаб ўқувчилари ва биринчи босқич талабаларининг дарслари бекор қилинди. 22 январь куни шаҳардаги ҳарорат 34 даража совуқни ташкил этди.

Усть-Каменогорскда биринчи сменадаги 1-9-синф ўқувчилари учун машғулотлар бекор қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1