Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент вақти билан 16-00да Республика президент қабулхонаси олдидан старт берилиши режалаштирилган Ақтўбе қурбонлари оилаларига ёрдам хайрия марафони бекор қилинди. Бу ҳақда "Орзу ва ҳаёт" Халқаро хайрия жамоат фонди раҳбари Илҳомжон Қосимов Facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.
"Ассалому алайкум азизларим. Эълон қилинган таъзия марафони ўтказилиши хақидаги хабарни тўхтатилди деб ҳисоблашингизни сўрайман. Қандайдир кимсалар айнан биз тоза фикр билан бошлаган хайрли ишимиздан ғайрли мақсадда фойдаланиб ўзлари хисоб рақам очиб бутун ижтимоий тармоқга мени номимдан харакатланишни бошлаб юборишибди. Ҳар хил жавобгарликдан ўзимни соқит қилиш мақсадида ўтказиладиган таъзия марафонини ўтказмасликга қарор қилдим", — дейилган хабарда.
Пост муаллифи тавсиясига кўра, Ақтўбе қурбонлари оилаларига ёрдам беришни хоҳлаган фуқаролар бундан буёғига маҳаллий ҳокимлик вакилларига мурожаат қилишлари лозим.