Агриженто тарихида энг йирик бўлган ушбу операцияга 400 нафар ҳуқуқ тартибот идораси ходимлари, шунингдек, вертолёт ва кинологлар бўлинмалари жалб қилинган, деб хабар берди “РИА Новости” нашри.
Италия эга бўлган 4 турдаги ҳарбий кучларнинг бири — карабинерлар Сицилия мафияси бўлмиш "Коза ностра"га қарши кураш доирасида олиб борилаётган йирик операция давомида 50 дан ортиқ шахсни ҳибсга олди, улар орасида Агриженто провинциясидан 16 та мафия оиласи ва Сан-Бьяджио-Платани шаҳри мэри ҳам бор.
Ҳибсга олинган 56 шахсга нисбатан, мафия уюшмаларини тузиш, маҳаллий фирмаларга нисбатан кўплаб маротаба товламачилик ҳаракатларини содир этиш, наркотрафикда иштирок этиш сингари айбловлар қўйилмоқда, деб баёнот берган карабинерлар.
"Оилалар" эгалик қилган еттита компания давлат ҳисобига ўтказилган, ўнлаб тинтув ишлари амалга оширилган.
Қўлга олинганлар орасида — 3 минг аҳолига эга бўлган кичик шаҳарча — Сан-Бьяджио-Платани мэри Санто Сабелла ҳам бор. Терговчилар берган маълумотларга кўра, Санто Сабелла ушбу лавозимни "Коза ностра"даги алоқалари туфайли қўлга киритган ва бунинг эвазига у давлат пудратидан уларга ўрин ажратишга ваъда берган бўлиши мумкин.






