Шимолий Корея яқин кунларда АҚШ ҳудудига ядровий зарба бериш эҳтимоли бўлган муддат маълум бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Бу ҳақда МРБ бошлиғи Майк Помпео CBS News телеканалига берган интервьюсида гапирди.
Пхеньяннинг АҚШга ядро зарбаси бериш ҳақидаги таҳдидлари ҳақида Помпео “бу бир неча ойда ҳал бўладиган масала” эканлигини билдирди.
“АҚШ ҳукумати мазкур муддатни узайтириш учун бор куч-қувватини аямайди. Бундан ташвишга тушманг. Айни пайтда МРБ томондан бир йил илгари бажарилмаган ишлар амалга оширилиб, яширин операциялар ўтказилмоқда”, деди у.
18 январь куни америкалик экспертлар Шимолий Кореянинг ядровий арсеналлари ҳисоб-китобини қилди. Аналитиклар берган маълумотга кўра, Пхеньян 20 та зарба беришга тайёр бўлган ядро қувватига эга. Шу билан бирга КХДР яна 60 га яқин ядро қуроли ишлаб чиқариш имкониятига эга.
1 январь куни КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакат миллий ядро кучлари яратилганлигини, “Ядро тугмачаси иш столимга жойлаштирилган” деб маълум қилган эди.






