АсосийDunyo

Қўпол ҳазиллари учун робот-сотувчи ишдан бўшатилди

'Қўпол ҳазиллари учун робот-сотувчи ишдан бўшатилди'ning rasmi

Шотландиядаги Margiotta Food & Wine супермаркетлар тармоғида сотувчи вазифасини бажарувчи Фабио исмли Pepper роботи ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, қўпол ҳазиллар қилгани боис ишдан бўшатилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Фабио харидорларга озиқ-овқат маҳсулотларини танлашда ёрдам бериши лозим эди. Савдо дўкони ходимлари роботни қанчалик мақтамасин, у товарларнинг қаерда жойлашганини тўғри айтиб беролмади. У “Сут қаерда?” деган саволга “Музлаткичда”, деб жавоб берди. Бошқа харидорлар эса берган саволларига умуман жавоб олишолмади. Бундан ташқари, у қўпол ҳазиллар қила бошлади.

Оқибатда харидорлар роботдан қочадиган бўлишди. Раҳбарият эса робот хизматидан воз кечишга қарор қилди. Робот дўконда бор-йўғи бир ҳафта ишлади. Унга ишдан бўшатилгани ҳақида айтилганда, робот “Раҳбарият мендан хафами?” деб савол берди. Машина яна Heriot-Watt ўқув марказига қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар