“Арсенал” футбол клубининг ярим ҳимоячиси Санти Касорла оёқ пайларини ўнинчи марта операция қилдирди. Бу ҳақда Lenta.ru хабар бермоқда.
Футболчининг сўзларига қараганда, унинг пайларини инфекция емириб ташлаган.
“Шундай дамлар ҳам бўлдики, ҳаммасига қўл силтаб, истеъфога чиқмоқчи ҳам бўлдим. Аммо кейин бу фикримдан қайтдим. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, янаги йили юқори даражада тўп суришим мумкин. охирги операцияни етти ҳафта олдин қилишганди. Аввалига оёқ теримнинг аҳволи ёмонлашди. Тери кўчириб ўтказишга тўғри келди. Кейин пайимни инфекция емира бошлади”, – дейди Касорла.
Ярим ҳимоячи ўтган йили ноябрда берган интервьюсида оёғини кесиб ташлашлари мумкинлигини айтганди. Гап шундаки, Касорланинг қонига инфекция тушиб, қорасон бошланганди. Бироқ ўз вақтида қилинган дори-дармонлар испаниялик фулболчининг оёқларини сақлаб қолди.