Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном тумани ҳокимияти яна бир “Буюк девор” қурилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Синьцзян жорий йилда хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида давлат чегарасида узунлиги 5,7 минг километр бўлган девор қуришни режалаштирди. Бундан ташқари, ҳудуд ҳокимияти барқарорликни таъминлаш мақсадида интернет устидан ҳам назорат ўрнатади.
Маҳаллий ҳукумат январь ойида экстремистик ҳаракатларга қўшилиб қолган шахсларни аниқлаш бўйича ҳам бир қанча ишларни амалга оширган эди. СиньцзянУйғур маъмурий тумани аҳолисининг аксарият қисми ислом динига эътиқод қилгани боис, Хитойга Покистон ва Афғонистондан диний-экстремистик оқим кайфияти кириб келмоқда.






