“Ҳазрати Довуд”даги оқ илон каромати

ДУНЁ 19.04.2014, 11:32
“Ҳазрати Довуд”даги оқ илон каромати

Бошимдан ўтган бир воқеани гапириб бермоқчиман, — деди Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган ва ўз номини ошкор қилишни истамаган бир мухлисимиз  — Яқинда ўғлим ва дўстларим билан Самарқанддаги Ҳазрати Довуд  зиёратгоҳига  йўл олдик.

Узоқ йўл босиб тонг отарда зиёратгоҳга кириб бордик. Боришимиз билан барчамиз зиёратгоҳнинг тоғни ўйиб ясалган  зиналардан кўтарила бошладик. Қизиққанимиздан зиналар санаб борардик. Тўрт юзта зинадан кўтарилганимдна кейин чарчаб, дам олиш учун ўтирдим. Ундан юқорига чиқа олишимга кўзим етмаганиу учун шу ернинг ўзида дуо ўқиб, орқага қайтдим.     

 Охиригача боролмаганимдан хафа бўлганимни кўрган бир оқсоқол “Хафа бўлманг, зиёратгоҳнинг учта зинасидан ўтсангиз, бўлди дуоларингиз қабул бўлади”, деб кўнглимни кўтарди. Тоғнинг тепасига илдам чиқиб кетган ўғлим уч соатлар ўтгач,  қайтиб тушди.

Бошқаларнинг қайтишини кутиб турганимизда тошлар орасидаги кичкина бир тешикдан оқ илон чиқиб келди. Қўрққанимдан жойимдан қимирламай туравердим. Бу ерлик одамлар ўрганиб қолганми, улар ҳам эътибор беришмади. Илон уч марта одамларга қараб тилини чиқазиб, тешикка кириб кетди. Бироздан кейин илон яна чиқиб чиқди. Атрофдаги ёш-яланглар энди илонга тега бошлашди. Ким чўп билан, ким баклашкалар билан уни туртишарди.

Ёшларнинг қилиғидан жаҳлим чиқиб “ҳой, илонга тегманглар, у пари бўлиши мумкин. Илонга тегишнинг хосияти яхши бўлмайди” деб койиган бўлдим.

Узоқ-яқиндан зиёратга келганлар гапмни диққат билан тинглашди, дўстларим тоғдан тушгач эса барча билан хайрлашиб, йўлга тушдик.  Анча йўл юриб қўйганимиздан кейин ҳайдовчи мақтаниб қолди: “Опалар, зиёратдан ўз ҳақимни олиб кетяпман” деди у . Биз  ҳайрон бўлиб  нима олиб кетяпсиз?” деб сўрадик. “Оқ илонни баклашкага солиб олдим. Уни Тошкентга олиб бориб сотаман”, деди.

Биз унга зиёратгоҳдан ҳатто тош ҳам олиб кетиш мумкинмаслигини тушунтирсак-да, ҳайдовчи қулоқ солмади. Шундан кейин “Илтимос, илонни қўйиб юборинг бу сизга яхшилик олиб келмайди” дедим жаҳлим чиқиб. Шундан кейин ҳайдовчи машинани тўхатди ва илонни баклашкадан чиқариб юборди. Кейин бизга “бу илон камида уч кун деганда қайтиб боради, агар йўлда уни типратикан еб қўймаса” деб кулди.

Ҳеч қанча юрмасимиздан катта йўлда бизни ЙПХходимлари тўхтатишди. Ҳайдовчи улар билан анчагача баҳслашди. Лекин ЙПХ ходими бизни тушириб, машинани жарима майдонига олиб кетди.

  Биз эса бошқа машина билан манзилимизни давом эттирдик. Нуротани ҳам зиёрат қилиб қайтиб келганимиздан сўнг, зиёратгоҳдан илон ўғирлаган ҳайдовчи уч кун деганда ҳужжатларини тўғрилаб, кўп овора бўлиб, сўнг Тошкентга қайтганини эшитдик.

   Шунда одамлар бежизга илонга озор берма демасликларини, айниқса у илон зиёратгоҳники бўлса тегиниш умуман мумкин эмаслигини тушундим.

Дилфуза СОБИРОВА оққа кўчирди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1