АсосийJamiyat

Юнусободда «BMW» иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

'Юнусободда «BMW» иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

2018 йил 22 январь куни, Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчасида жойлашган “Шифо-нур” тиббиёт маркази қаршисида, “BMW” русумли автоулов хайдовчиси маст ҳолатда, руль бошқарувини йуқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада:

1) йўловчиси – 1996 йилда туғилган эркак киши, ЙТҲ жойида вафот этган;

2) йўловчиси – 1978 йилда туғилган эркак киши, “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг томонлама қовурғалар синиши” ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган;

3) йўловчиси – 1987 йилда туғилган эркак киши, “Бош мия очиқ жароҳати, бош мия лат ейиши” ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган;

4) йўловчиси – 1997 йилда туғилган эркак киши, “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пастки жағ, дахан соҳаси синиши” ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар