АсосийDunyo

Қиз тасодифан қоядан қулаб ҳалок бўлган одамни суратга олди

'Қиз тасодифан қоядан қулаб ҳалок бўлган одамни суратга олди'ning rasmi

24 ёшли Аннека Бадинг Австралиянинг Маккензи шаршарасида тасодифан умрининг сўнгги лаҳзаларини яшаётган ёш йигитнинг қоядан сувга қулаганини суратга олди, деб хабар берди Segodnya.ua нашри.

Фожиа юз берганда Аннека дўстлари билан шаршара ёнидаги бассейнда чўмилаётган эди. У суратга тушаётганда, шаршара ёнидаги қояда турган одамлар, улардан бирининг сувга қулаши кадрга тушиб қолди.

“Бирдан шовқин кўтарилиб, қоядаги одамлар қўлларини силкий бошлашди. Аввалига биз ҳеч нимани тушунмадик, улар сувда бирор жонзотни кўриб қолишган бўлса керак, деб ўйладик. Ёнимдаги дугоналаримдан бири қўлимдаги селфи таёқчасини юлиб олиб, чўкаётган одамга узатгандан кейин ҳаммасини тушундим”, деди Аннека.

Шаршарада чўмилаётган одамлар орасида бўлган қутқарувчи қоядан йиқилган йигитни сувдан олиб чиқишга ҳаракат қилди, бироқ шаршара чуқур ва сув босими юқорилиги сабабли унинг ҳаракатлари натижа бермади.

28 ёшли йигитнинг жасади эртаси куни қутқарувчилар томонидан сувдан олиб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар