АсосийDunyo

Ақтўбеда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди

'Ақтўбеда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 январ куни Ақтўбе вилоятида ёнғин оқибатида 52 кишининг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди ва Вақтинчалик Сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Бу ҳақда 25 январ куни Ақтўбе вилоят прокуратураси томонидан тарқатилган матбуот хабарида маълум қилинди.

Прокуратура маълумотларига қараганда, тергов давомида ёнғин ҳайдовчилар томонидан автотранспорт воситаси бошқарувида эксплуатация қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани оқибатида келиб чиққани маълум бўлди, автобус салонида кавшар лампа қўлланилган.

Уч нафар ҳайдовчи устидан Қозоғистон Жиноят Кодексининг 345 моддаси 4 қисми (йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ичида 57 киши бўлган автобус Самара-Чимкент йўлида ёниб кетган. Ёнғин автобус ҳаракатланаётган вақтда юз берган. Фалокат оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, 5 киши омон қолишга муваффақ бўлган.

Бошқа янгиликлар