АсосийShou-biznes

Улуғбек Раҳматуллаев нечи йилга "қариди"?

'Улуғбек Раҳматуллаев нечи йилга "қариди"?'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев янги қўшиғи “Қизим”га клип суратга олди...

Клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда суратга олинаётган видео кетма-кетлик реал вақеаларга асосланган бўлиб, унда хонанданинг ўзи илк бор, бош қаҳрамон ролини ижро этди. Унинг турмуш ўртоғи ролини эса раққоса Шодиёра Омонова гавдалантирган.



Ижодкорлар 4 дақиқалик клип давомида 26 йиллик ҳаётни кўрсатиб беришган. Табиийки, актёрларнинг ёши ва ташқи кўриниши ҳам йилларга мос тарзда грим ёрдамида ўзгартирилди.


Улуғбек Раҳматуллаев клипнинг тасвирга олиш жараёнида 30-35 йил "қариди".

Маълумот ўрнида: “Қизим” қўшиғининг мусиқаси ва шеъри Алишер Тайирга тегишли. Мусиқий безак муаллифи Жасур Бадалбаев.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар