Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон жуфтига хиёнат қилган одамни жиноий жазолаш ҳақидаги таклифни ўрганмоқда, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
25 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида журналистлардан бири мазкур масалани кўриб чиқишни таклиф қилди. Унинг сўзларига қараганда, сўнгги бир неча ой мобайнида Тожикистонда эр-хотиннинг бир-бирини рашк қилиши оқибатида кўплаб қотиллик жиноятлари содир этилган. Бош прокурор журналистнинг таклифини кўриб чиқишини маълум қилган.
2017 йилнинг октябрь ойида тожикистонлик эркак 40 ёшли рафиқасининг 19 та жойига пичоқ уриб ўлдирган. Мазкур қотилликдан икки ҳафта илгари Панжакентда яшовчи 45 ёшли эркак рашк туфайли 43 ёшли рафиқасини бўғиб ўлдирган.





