АсосийDunyo

Балиқчилар тасодифан товонбалиқ ўрнига олти метрли наҳангни жалб қилишди

'Балиқчилар тасодифан товонбалиқ ўрнига олти метрли наҳангни жалб қилишди 'ning rasmi

Австралиянинг Аделаида шаҳрига яқин денгиз соҳилида балиқчилар катта оқ наҳангни тасодифан жалб қилишди, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.

Уч дўст товонбалиқ тутиш учун қайиқда денгизга тушади. Улар қирғоқдан олти километр узоқликка сузиб кетиб, сувга арпа сочишади. Ажабланарлиси, хўрак товонбалиқларни эмас, наҳангларнинг эътиборини тортди.

Балиқчилар йиртқич балиқларнинг узунлиги олти метр узунликда, яъни қайиқ узунлиги билан тенглигини айтишди. Тўқнашув хайрли якун топди, наҳанглар ҳужум қилмади.

Катта оқ наҳанг дунёдаги энг йирик йиртқич балиқлардан биридир. Бу турнинг ўртача вакиллари 4,6–4,8 метргача ўсади. 6 метр узунликдагилари жуда кам. Одамлар учун энг хавфли наҳанг тури ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар