АсосийDunyo

Ҳиндистонлик қизча лампочка ютиб юборди

'Ҳиндистонлик қизча лампочка ютиб юборди'ning rasmi

Ҳиндистонлик қизча ўпкасига тушиб қолган светодиодлардан азият чекди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Бу воқеа Ҳиндистоннинг жануби-ғарбидаги Чиплан шаҳрида юз берди. Қизалоқ Ариба Хоннинг иссиғи кўтарилиб, тинимсиз йўталаверди. Ташвишга тушган ота қизини касалхонага олиб боради. Врачлар гап нимадалигини тушунмай, қизалоқни рентганга юборишади. Маълум бўлишича, қизчанинг ўнг бронхларида узунлиги икки ярим сантиметр бўлган светодиод бор экан. Жарроҳлик қисқичи ёрдамида шиша олиб ташланди.

Қизчанинг ота-онаси қизалоқ ўйинчоқ смартфонни ўйнаётиб тасодифан светодиодни ютиб юборган деб тахмин қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар