АсосийDunyo

Олимлар бош чаноғи асосида бундан 9 минг йил илгари яшаб ўтган қизнинг сиймосини яратишди

'Олимлар бош чаноғи асосида бундан 9 минг йил илгари яшаб ўтган қизнинг сиймосини яратишди'ning rasmi

Афина университети олимлари бундан 9 минг йил илгари яшаб ўтган қизнинг сиймосини яратишди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Қизнинг ташқи қиёфасини яратишда эндокринолог, ортопед, невропатолог, патологоанатом ва рентгенологлар иштирок этишди. Қизнинг бош чаноғи математик алгоритмлардан, 3D-принтеридан фойдаланилган ҳолда компьютер томографияси асосида яратилди.

Текширувлар натижасида олимлар қизнинг юз ва жағ суяклари йирик бўлганлигини аниқлашди. Тери ва кўз ранги мазкур ҳудудда яшаган одамларнинг умумий тавсифидан келиб чиқиб яратилди. Тишларига қараб, қиз 18 ёшда бўлганлиги маълум бўлди. Ўлим тафсилотини аниқлашнинг иложи бўлмади.

Қизга Авги (грек тилида) — “Тонг” деган исм берилди. Авгининг бош чаноғи 1993 йилда марказий Грециянинг Теопетра ғоридан топилган эди.

    Бошқа янгиликлар