1

«Зувола» асил қўшиқлар танлови

ШОУ-БИЗНЕС 29.01.2018, 10:54
«Зувола» асил қўшиқлар танлови

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳамда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси янги — “Zuvоla” асил қўшиқлар миллий танловини эълон қилди.

Танловга маънавиятимизга зид бўлмаган мавзу ва жанрдаги профессионал қўшиқлар, аудиоёзув шаклида жорий йилнинг 15 февралигача қабул қилинади. Танлов натижаларига кўра, тoп-20 қаторидан ўрин олган сара қўшиқларнинг ҳар бири учун 20 миллион сўмдан пул мукофоти тайинланган. Яхши, деб топилган 30та қўшиқнинг ҳар бири учун эса 3 миллион сўм рағбатлантирувчи мукофот сифатида белгилади. Танловдан ўтган қўшиқлар теле ва радиоканаллар орқали бепул эфирга узатилиши кўзда тутилган. Шунингдек, саралаб олинган қўшиқлар асосида "Истиқлол" санъат саройида катта гала-концерт намойиш этилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Танлов ғолиблари Наврўз байрами арафасида ОАВда эълон қилинади ва мукофотланадилар.

Ижодий ишлар Telegramдаги +998998232020 рақамига mp3 форматида юборилишлари керак. Қўшиқ ижрочиси ва телефон рақам илова қилиниши шарт.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1