1

Тожикистон гўшт маҳсулотлари олиб киришни чеклади

ДУНЁ 29.01.2018, 12:43
Тожикистон гўшт маҳсулотлари олиб киришни чеклади

Бундан буён Тожикистонга фақат аккредитация қилинган корхоналар “ҳалол” белгисига эга бўлган гўшт маҳсулотлари олиб кириш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар берди Sputnik uz нашри.

Тожикистон мамлакатга “ҳалол” сертификатига эга бўлмаган гўшт маҳсулотлари олиб киришни расман таъқиқлади. Ушбу чекловлар ҳақида Тожикистон ҳукумати барча хорижий ҳамкорларига огоҳлантирув хати юборди. Бундан буён фақат Тожикистон ҳукумати томонидан берилган аккредитацияси бўлган хорижий корхоналаргина ўзининг гўшт маҳсулотларини Тожикистонга олиб кириши мумкин.

“Аккредитация олиш учун бизнинг мутахассислар хорижий корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш шароитларини ўз кўзлари билан кўришлари керак.

Ундан ташқари маҳсулот “ҳалол” сертификатига эга бўлиши керак. Фақат ана шу талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқарувчиларгина ўз маҳсулотини Тожикистонга олиб кириш ҳуқуқига эга бўлади”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўамиз, яқинда CrescentRating компанияси томонидан тузилган Global Muslim Travel Index, (Ҳалол туризм рейтинги) бўйича Тожикистон дунёда 26- ўринни эгаллаган эди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1