1

Британияда аёл полициячилар йиғлаб, кўнгил бўшатишлари учун алоҳида хона ажратилди

ДУНЁ 29.01.2018, 12:56
Британияда аёл полициячилар йиғлаб, кўнгил бўшатишлари учун алоҳида хона ажратилди

Буюк Британиянинг Ноттингемшир графлигида аёл полициячилар учун иш пайтида йиғлаб, кўнглини бўшатишлари учун алоҳида хона ажратилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Полициячи аёллар иш вақтида танаффусга чиқиб, майин шамол берувчи вентиляторлар қўйилган хонада дам олишлари, ҳис-туйғуларига эрк беришлари учун алоҳида хона ажратилди. Янги қонун-қоидага кўра, улар хизмат кийимларини оддий либосларга алмаштиришлари ҳам мумкин.

Мазкур хоналарда улар ҳордиқ чиқаришлари, ўзаро “ғийбат” қилишлари, кези келса йиғлашлари учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилган.

Ноттингемшир полицияси ўрта ёшли аёллар организмида содир бўладиган турли ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда бундай хоналар ташкил этишга қарор қилишди.

Аммо бундай сиёсат баъзи бир одамларнинг энсасини қотирди. Улар ўрта ёшли полициячи аёллар ўзларини қўлга олиб, ҳис-туйғуларини жиловлай олишлари лозим, деб ҳисоблашди. Консерваторлар парламенти депутати Дэвид Дэвис (David Davis) эса “ҳар куни ўта шафқатсиз ҳолатларга дуч келувчи офицер аёллар учун бу нарса ҳақоратли туюлиши мумкин”, деб фикр билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1