АсосийDunyo

Аргентиналик раққослар ва раққосалар карнавалга йиғилди

'Аргентиналик  раққослар ва раққосалар карнавалга  йиғилди'ning rasmi

Айни пайтда Аргентинада қайноқ ёз ҳукм сурмоқда, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Карнавалга йиғилган раққос ва раққосалар эса уни янада қайноқроқ бўлишига сабаб бўлмоқда. Мазкур карнавал миқёси жиҳатдан Бразилия карнавалидан қолишмайди ва дунёнинг энг узоқ вақт — 2 ой давом этадиган карнавали ҳисобланади.

Самба мактаби мусобақаси фестивалнинг энг асосий воқеаси ҳисобланади. Бундай гўзал манзарани томоша қилиш учун Ер юзининг барча қитъаларидан сайёҳлар ташриф буюради.

Фестивалнинг норасмий мусобақа шоусида ҳар бири 300 нафар иштирокчидан иборат бўлган 3 та гуруҳ қатнашади. Шартга кўра, уларнинг либослари битта мавзуга тегишли бўлиши лозим. Бу ерда нафақат чиройли либослар, балки иштирокчиларнинг раққослик маҳоратлари ҳам ҳисобга олинган ҳолда баҳоланади.

    Бошқа янгиликлар