1

Андижонда туғилган тўрт эгизакка исмлар қўйилиб, совғалар берилди

ЖАМИЯТ 31.01.2018, 11:20
Андижонда туғилган тўрт эгизакка исмлар қўйилиб, совғалар берилди

Андижон вилоят Перинатал маркази бош шифокори тўрт эгиз фарзандни дунёга келтирган онанинг соғлиги қониқарли ҳолатдалиги, чақалоқларнинг сутка давомида тажрибали мутахассислар назоратида эканлигини билдирди.

30 январь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси ва Олтинкўл туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими эгизакларга Султонбоев Муҳаммадсодиқ, Султонбоев Муҳаммадсолиҳ, Султонбоев Муҳаммадисҳоқ ва Султонбоев Муҳаммадсафо исмлари билан туғилганлик гувоҳномаси ва эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди, деб ёзади «Kun.uz».

Олтинкўл туман ҳокими Бахтимурод Каримов ва туман мутасаддилари чақалоқларнинг ота-оналарига энг керакли бўлган анжомлар ва уй-рўзғор буюмларини совға қилди.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1