АсосийJamiyat

Дубайга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

'Дубайга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан 19 февралдан 23 мартга қадар фойдаланувчиларнинг эҳтиёжи ортгани сабабли Дубай (БАА)га қўшимча рейслар йўлга қўйилади.

Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозлар душанба ҳамда жума кунлари Boeing 757 лайнерларида амалга оширилади.

Ҳаракатланиш жадвали (маҳаллий вақт билан):

Душанба:

HY 333 Тошкент - 08:20’ Дубай - 10:55’
HY 334 Дубай - 12:55’ Тошкент - 17:10’

Жума:

HY 333 Тошкент - 08:20’ Дубай - 10:55’
HY 334 Дубай - 13:00’ Тошкент - 17:15’

Айни дамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Дубайга ҳафтасига уч маротаба парвозларни амалга оширмоқда: чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари.

    Бошқа янгиликлар