АсосийDunyo

Миясининг ўнг ярим шари бўлмаган одам миясининг чап ярми бўлмаган одам билан дўстлашди

'Миясининг ўнг ярим шари бўлмаган одам  миясининг чап ярми бўлмаган одам билан дўстлашди'ning rasmi

Миясининг ярмини йўқотган британиялик ва австралиялик йигитлар дўст бўлиб қолишди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

24 ёшли Люис Унwин (Буюк Британия) ва 20 ёшли Аарон Пайне (Австралия) гемисфероcетомия ( мия ярим шарларидан бирининг олиб ташланиши) операциясини бошдан кечиришди.

Улар бир неча йил илгари Интернетда танишишган эди. Яқинда Луис оиласи билан Австралияга илк маротаба ташриф буюрди ва Аарон яшайдиган фермер хўжалигида бир ҳафта меҳмон бўлди.Ёшлигида Аарон оғир эпилепсия касаллигига чалинган эди. У йиқилиб тушганда бошини ҳимоя қилиш учун доимо дубулға кийиб юришга мажбур эди. Миясининг чап ярим шари олиб ташланганидан сўнг, тутқаноқлар сони камайди, аммо ўнг кўзи кўрмай қолди. Бундан ташқари, тананинг тўлиқ ярми заифлашди. Шунга қарамай, у гемисферосетомияга рози бўлганига пушаймон эмас.

Люис миянинг ўнг ярим шарини операция қилдирганидан олти йил ўтгач, ҳаттоки поябзалини боғлолмайдиган даражага етди. Шунга қарамай, у Аарондан фарқли равишда бемалол китоб ўқийди.

Илк маротаба учрашгадаёқ Аарон ва Люис қизиқишлари, дунёқарашлари бир хиллигини англашди.

    Бошқа янгиликлар