1

Дарбадар ва уйсиз йигит адибани севиб қолди ва ўз ҳаётини тубдан ўзгартирди

ДУНЁ 04.02.2018, 18:37
Дарбадар ва уйсиз йигит адибани севиб қолди ва ўз ҳаётини тубдан ўзгартирди

Швециялик адиба Эмми Абрахамсон (Emmy Abrahamson) бўлажак турмуш ўртоғини ботқоқликдан тортиб олган, десак, муболаға бўлмайди. Америкалик Вик Кокула (Vic Kocula) Эммини учратганда, уйсиз ва пиёниста эди. Ҳозирда эр-хотиннинг икки фарзанди бор ва Эмми муҳаббат қиссалари ҳақидаги китобни ёзди, деб маълум қилмоқда Bigpicture.ru нашри.

2006 йили Эмми Абрахамсон Амстердамга келади. Бир куни дугонасини кутиб ўриндиқда ўтирганда унинг ёнига Вик Кокула келади ва гарчи қаршисидаги бинода улкан соат турган бўлса-да, адибадан соат неча бўлганини сўрайди. Вик кир-чир бўлса-да, Эммига ўша ондаёқ Вик хуш келади.

Эмми ва Вик худди ўша ерда беш кундан кейин яна учрашишга келишиб олишади.

Кокула Европага саёҳат қилиш учун келганди, лекин тез орада ақчаси тугаб қолади.

Вик тиланчилик қилиб, кўча-кўйда ётиб юради, кейин эса шаробга ружу қўяди.

Беш кунда сўнг Абрахамсон ва Кокула худди ўша ўриндиқда ушрашадилар ва кун бўйи бирга сайр қиладилар. Лекин Эмми Венага қайтиши керак эди. Истиқболда нима кутиб турганини билмай, Эмми Викка телефон рақамларини қолдиради ва уйига учиб кетади. Орадан кўп вақт ўтмай Эммининг телефони жиринглайди.

“Ўшандан уч ҳафта ўтиб 30 га тўлдим, туғилган кунимда телфоним жиринглаб қолди. Гўшакни кўтаргандим, Викнинг овозини эшитдим: “Мен шу ердаман”. У мени деб Венага келибди. Мана, ўшандан бери биргамиз”, – дея ҳикоя қилади адиба.


Тўй маросими қасрда бўлиб ўтди. Вик ўзига иш топди – эндиликда у электрик. Олти йил аввал уларнинг хонадонида эгизаклар – Деста ва Тиль дунёга келди. Эмми эса “Буталар орасида яшовчи эркакни қандай қилиб севиб қолиш мумкин?” номли севги тарихига асосланган китоб ёзди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1