1

Бош вазир ўринбосари Жумақодиров ўлимида айбдор бўлган ҳайдовчи ўн йилга қамалди

ДУНЁ 04.02.2018, 18:58
Бош вазир ўринбосари Жумақодиров ўлимида айбдор бўлган ҳайдовчи ўн йилга қамалди

2017 йил 7 октябр куни Қирғизистон бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров минган автомобил Москва тумани Садовое қишлоғида КамАЗ билан тўқнашиб, жип салонида бўлган Жумақодировнинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси ҳам ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган эдилар, деб ёзди Sputnik Қирғизистон нашри.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари ўлимида айбдор деб топилган шахсни ўн йилга озодликдан маҳрум қилишди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Темир Жумақодиров машинаси билан тўқнашган юк машинаси ҳайдовчиси Қирғизистон Республикасига катта миқдорда жарима тўлайди. Қарор жума куни Москва туман суди томонидан қабул қилинган.

Суд ҳукми ўқилган юк машинаси ҳайдовчиси колонияда ўз жазо муддатини ўтайди ва Қирғизистон республикасига 2,1 миллион сом (30 минг долларга атрофида) миқдорида жарима тўлаши керак.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1