1

Сурияда Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилди

ДУНЁ 04.02.2018, 19:09
Сурияда Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилди

Шанба куни Суриянинг Идлиб вилоятида Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилди, учувчи қурбон бўлди, деб хабар берди РИА новости нашри.


Россия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган самолёт Идлиб вилоятидаги тинчлик ўрнатиш ҳудуди устидан навбатчи парвоз амалга ошираётган вақтида зарбага учраган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт “Жабҳат-ан-Нусра” жангарилари томонидан, кўчма зенит-ракета қурилмаси ёрдамида уриб туширилган.

Маълумотларга кўра, “Жабҳат-ан-Нусра” жангарилари назорати остида бўлган ҳудудга аниқ нишонга олувчи қурол ёрдамида ёппасига зарба берилган. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарба оқибатида 30дан ортиқ жангари йўқ қилинган.

Айни дамда Россия Тинчлик ўрнатиш маркази Туркия вакиллари билан биргаликда россиялик учувчи жасадини қайтариш чораларини кўрмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1