1

«Сенга ошиқман» қаҳрамонлари билан танишамиз. Шакти Арора: «Қийналсам бобомнинг ролларини томоша қиламан»​

ШОУ-БИЗНЕС 05.02.2018, 09:26
«Сенга ошиқман» қаҳрамонлари билан танишамиз. Шакти Арора: «Қийналсам бобомнинг ролларини томоша қиламан»​

1986 йил 16 май куни Мумбайда туғилган. Отаси актёр, онаси эса шифокор. Улар оилада икки қиз, бир ўғил. Шакти ўз даврида 110 дан ортиқ фильмларда суратга тушган Болливуд актёри Чандрашехарнинг набираси бўлиб, айни кунларда сулоланинг машҳур давомчиларидан бири ҳисобланади. Шакти ижодий фаолияти давомида бирор бир қийинчиликка дуч келса бобоси иштирок этган фильмларни томоша қилиб, ўзидаги камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилади. Шунингдек, актёр ҳар бир жиддий қарорни айнан бобоси билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилишга одатланган.

Илк қадамлар...

Шакти Арора сериалларда 2007 йилдан буён суратга тушмоқда. Дастлабки ролларини комедик фильмларида ижро этган. Сўнг уни реалити шоулардан бирида иштирок этишга кўндиришади. Айнан ўша шоудаги ролидан сўнг томошабинлар Шактининг ҳақиқий иқтидорини кашф қилишди десак муболаға бўлмайд. Аммо актёр мазкур шоудан сўнг номаълум сабабларга кўра ижодий танаффус эълон қилган. Ҳиндистон телеканалларидан бири суратга олган «Сен учун» лойиҳаси билан эса у санъат оламига яна қайтди. «Сенга ошиқман» сериали эса унинг ижодий фаолиятида катта бурилиш ясаган. Ҳатто, актёр ташқи кўринишига ҳам ўзгартириш киритган. Яъни у Ранвир роли учун режиссёр талабига кўра 6 кг вазндан воз кечишга мажбур бўлган.

Бир муҳаббат қиссаси

Болливуд оламининг баъзи актёрларидан фарқли ўлароқ Шактининг шахсий ҳаёти ҳамманинг кўз ўнгида. У муҳаббат борасидаги шахсий маълумотларни ҳеч вақт сир тутган эмас. Шакти Арора узоқ йиллардан буён актриса Неха Саксенани севади. "Сиз учун" сериалининг тасвирга олиш жараёнида танишган ёшлар, айни кунларда ўз муносабатларини яқинларига маълум қилишди. Іатто, оилаларнинг катталари ва яқинлари иштирокида унаштирув маросими ҳам бўлиб ўтди. Бироқ ҳозирчатўй ҳақида аниқ ҳабарлар йўқ. Журналистларнинг бу борадаги саволларига ҳам улар очиқ жавоб беришмаган.

Сиз билмаган 8 факт

  • Ишдан бўш вақтларида от спорти билан шуғулланишни жуда ёқтиради. Келажакда от фермасининг эгаси бўлиш орзуси ҳам йўқ эмас. Шунингдек, актёрни реклама роликларида ҳам тез-тез кўриш мумкин. «Кинодан ташқари, қўшимча даромадим реклама» дейди унинг ўзи.
  • Севгилиси Неха билан — уч ўғил фарзанднинг ота-онаси бўлишни орзу қилади. Ўғилларидан бири фотболчи, иккинчиси, санъаткор учинчисини эса тадбиркорлик соҳасини танлашини ният қилган.
  • Энг катта мақсади Каран Жохар сценарийси асосида суратга олинадиган фильмда бош ролни ижро этиш.
  • Иқтидорли инсон ҳар соҳада истеъдодини намоён этади деганларидек, қаҳрамонимиз ҳам санъатнинг рассомлик йўналишига нафақат қизиқади, ҳатто юзлаб суратларнинг муаллифи ҳам.
  • У тунда автомашина бошқаришдан ва баландликдан жуда қўрқади.
  • Шакти Арора товуқ гўшти қўшиб тайёрланган барча тамоларни севиб тановул қилади.
  • У Амирхон, Том Хэнкс, Катрина Кайифларнинг мухлиси.
  • Ўзининг висол оқшомини Андаман, Никобар оролларида ёки Грецияда бўлишини ният қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1