1

Беш оёқли қўзичоқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди

ДУНЁ 05.02.2018, 11:13
Беш оёқли қўзичоқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди

Англиянинг шимолий қисмидаги Дарем графлигидаги фермалардан бирида беш оёқли қўзичоқ дунёга келди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Қўзичоқнинг эгаси яшаб кетишига умид қилиб, унга “Умид” деб лақаб қўйди. Ҳозирда қўзичоқ икки ҳафталик бўлди.Фермер аёл уни фермада олиб қолди. Қўзичоқнинг бешинчи оёғи ўнг биқинидан ўсиб чиққан.

Қолган тўрт оёғидаги туёқлар ҳам иккига бўлинган.

Аксарият ҳолларда бундай аҳволда туғилган ҳайвонларнинг яшаб кетиш имконияти кам бўлади. Қўзичоқни кўздан кечирган ветеринар ортиқча оёқни олиб ташлашнинг ҳожати йўқлигини, у беш оёқ билан ҳам узоқ ва бахтли ҳаёт кечириши мумкинлигини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1