1

​“Эл нетиб топгай мениким...”

МАДАНИЯТ 05.02.2018, 13:03
​“Эл нетиб топгай мениким...”

Алишер Навоий (1441, 9 февраль-1501, 3 январь) улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккири ва давлат арбоби бўлган. Ғарбда чиғатой адабиётининг буюк вакили деб қаралган, Шарқда “низоми миллати ва д-дин” (дин ва миллатнинг низоми) унвони билан улуғланган буюк бобокалонимизнинг 577 йиллик айёми муносабати билан "DIYDOR" театр-студияси томонидан “Эл нетиб топгай мениким...” деб номланган театрлаштирилган дам олиш дастури тайёрлади.

Дастур режиссёри Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Матнни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева ўқийди.

Хонанадалар: Илёс Арабов, Назокат Нарзиева, Паризода Холиқова, Гулбаҳор Астанова. Созандалар: Шерзод Назаров, Фарангиз Маҳмудова, Абдувосит Маҳмудов.

Дастур 7 февраль куни"DIYDOR" театр-студиясида намойиш этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1