1

Алишер Навоий ижодий меросига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

ЖАМИЯТ 07.02.2018, 10:28
Алишер Навоий ижодий меросига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Навоий вилоятида «Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни» мавзусида II-анъанавий халқаро илмий конференция ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган анжуманда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон, Афғонистон, Эрон, Тожикистон, Мўғулистон каби давлатлардан 20 дан ортиқ таниқли навоийшунос олим, 200 га яқин ўзбекистонлик профессор ва академик, ижодкор зиёли, ёш олим ва талаба иштирок этди.

Анжуман давомида навоийшунослар шў’баларга бўлиниб, Навоий ижодини ўрганишда эришилган ютуқлар ва ечимини кутаётган масалалар хусусида фикр алмашди. Буюк мутафаккир асарларини дунё тилларига таржима қилиш, ўқувчиларга тушунарли, равон тилда баён этиш хусусидаги изланишлар самараси таҳлил этилди.

Конференция доирасида Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига оид кўргазма ташкил қилиниб, «Фарҳод» маданият саройида таниқли актёр ва санъаткорлар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди, шоир ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар янгради.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1