Навоий вилояти божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда одам савдоси билан боғлиқ яна бир қонунбузарлик ҳолатига чек қўйишди.
Фуқаро Бозоров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзининг жиноий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаро Сотволдиева билан жиноий тил бириктириб, унинг 5 кунлик фарзандини нотаниш шахсга 4 600 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» бандидага кўра жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.