1

Зулфиқор Мусоқов кўрган-кечирганлари ҳақида китоб ёзмоқчи

МАДАНИЯТ 09.02.2018, 01:56
Зулфиқор Мусоқов кўрган-кечирганлари ҳақида китоб ёзмоқчи

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, “Меҳнат Шуҳрати” ордени соҳиби, кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов китоб ёзишга киришмоқчи эканлигини маълум қилди.

"Худо хоҳласа, тинчлик, соғлик бўлиб турса, "Берлин-Оққўрғон" фильмимни тугатишим биланоқ, анчадан бери кўнглимга тугиб юрганим - “Йўқолиб бораётган китоб” асаримни ёзишга киришаман. Бу кўрган-кечирганларим, балки ҳали вақт-соати етмай ёзилишга шошилган анча юморга бой ва кинояли воқеалар хақида...", дейди режиссёр.

Зулфиқор Мусоқов ёзилажак китобининг сўзбошисига Уинстон Черчилга нисбат бериладиган мана бу сўзларни эпиграф килиб олганини ёзади:

"... Агар сен эркак қавмидан бўлсанг, ёшинг хам 60 ни қоралаб қолган бўлса-ю, лекин фарзандларинг учун газ, сув, электр ҳисоблагичлари бўйича тўланмай қолган қарзлар ҳамда ичкиликбозликдан орттирган жигар циррозидан бошка ҳеч нарса қолдирмаётган бўлсанг, бутун умр фақат ўзингни ўйлаб яшаб, хорликда, зорликда қариялар уйида шунчаки ўлиб кетмасингдан олдин, ҳеч бўлмаса хаётда кўрган-кечирганларинг ҳақида хотираларинги ёзиб қолдир. Токи, бола-чақанг сен қилган хатоларни такрорламасин, сендек умрини шамолга совурмасин, аҳмоқ чол!"

Таниқли режиссёр мазкур сўзларни эпиграф қилиб олган бўлса-да, ҳаётда бировдан қарзи йўқлигини, ҳаёти ҳам мазмунли эканини қайд этади:

"Худога шукр, бировдан бир сўм қарзим йўқ. Ичмайман. Умрини бекорга яшаган инсон ҳам эмасман. Шунчаки, мазмунли яшаб ўтган ҳаётимда эсда қоларли, саргузаштларга бой, ёрқин хотираларим кўп. Албатта, уларнинг аксарияти, балки барчаси, КИНО билан, кинода ўтган ҳаётим билан боғлиқ".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1