АсосийJamiyat

Алишер Навоий ғазалларини ифодали ўқиганлар метро учун бепул жетон ва совғага эга бўлишди

'Алишер Навоий ғазалларини ифодали ўқиганлар метро учун бепул жетон ва совғага эга бўлишди'ning rasmi

Республика болалар кутубхонаси вакиллари Тошкент метрополитени ходимлари ва Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари билан ҳамкорликда пойтахт метроси йўловчиларига Алишер Навоий шеъриятидан намуналар ўқиб беришни сўраб мурожаат қилди.

Энг ифодали ва таъсирли мутолаа қилиб берган ҳамюртларимизга метрода бепул ҳаракатланиш имконияти берилди. Айни чоғда уларга эсдалик совғалари ҳам топширилди, деб ёзади "Халқ сўзи" газетаси.

Анъанага кўра, кутубхонанинг ўзида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган адабий кеча ҳам ўтказилди. Унда пойтахтимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази тарбияланувчилари иштирок этди. Шеърлар ўқилди, шоир асарларидан саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Ёш авлод вакиллари халқ оғзаки ижоди қўшиқларини ижро этиб бердилар.

    Бошқа янгиликлар