“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ваъда қилинган Клиплар кенгаши иш бошлади...
“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг хабар қилишича, эндиликда ҳар бир хонанда клипини суратга олдириб бўлгач, уни ТВ эфирларига беришдан аввал Клиплар кенгашига тақдим этади. Ҳайъат аъзолари топширилган клипларни телеэфирларга беришни маъқул топсалар, клиплар намойишига рухсат берилади. Йўқса, тақиқ қўйилади. Хоҳловчилар клиплар суратга олинишидан аввал кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Клипларини Кенгашга топширмаганлар лицензиясидан маҳрум этилади.
Дарвоқе, Клиплар кенгаши 1 февралдан ўз фаолиятини бошлади.






