1

Бухорода сайёҳлар учун театрлаштирилган томошалар йўлга қўйилди

МАДАНИЯТ 12.02.2018, 14:04
Бухорода сайёҳлар учун театрлаштирилган томошалар йўлга қўйилди

Ўзбекистон туризм қўмитаси сайёҳларга Бухоро амирлиги даврига саёҳат қилиш имконини тақдим этмоқда.

Эндиликда қадимий Арк қалъасида театрлаштирилган томошалар йўлга қўйилган, деб хабар қилди қўмита матбуот-хизмати.

Лойиҳага кўра, томошабинларга Бухоро Амирининг расмий чиқишлари кўрсатиб берилади. Хусусан, томошаларнинг бирида Амирнинг Эрон, Хитой ва Россиядан келган элчиларни қабул қилиш маросимига гувоҳ бўлиш мумкин.

Томоша кичик концерт дастури билан якунланади.

Госкомтуризм предлагает туристам погрузиться в эпоху Бухарского Эмирата

Таъкидланишича, туризм қўмитаси худди шундай лойиҳаларни Самарқанд, Шаҳрисабз, Қўқон сингари бошқа тарихий марказларда ҳам ҳаётга татбиқ этишни режалаштирган.

Госкомтуризм предлагает туристам погрузиться в эпоху Бухарского Эмирата



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1